Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БОЛАЖОНЛАРНИНГ ХУРСАНДЧИЛИГИ ОРОМГОҲДА ДАВОМ ЭТАДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларида ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари республикамизнинг турли ҳудудларидан пойтахтимизга ташриф буюрди. Болажонларга таътил вақтида мароқли ҳордиқни ташкиллаштириш учун оромгоҳга йўлланмалар топширилди.
Ташриф доирасида ёшларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада орттириш мақсадида Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказидаги ўқув-тарбиявий жараёнлар билан таништирилди.
Шунингдек, болалар Тошкент шаҳрида янгидан бунёд этилган “Magic city” кўнгилочар боғига ташриф буюришиб, машҳур шаҳарлар атмосфераси уфуриб турган тематик кўчалар бўйлаб сайр қилишди.
Мароқли саёҳатдан сўнг, ўқувчи ёшлар ҳарбий хизматчилар назорати остида бир олам таассуротлар билан Тошкент вилоятида жойлашган “Қуёшли” оромгоҳига йўл олишди.

Text to speech