Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Болажонлар учун Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида спектакль намойиш этилди

Ҳар йили болажонлар Янги йил байрамини интизорлик билан кутишади. Байрамнинг интиқиб кутилишига сабаб турфа хил совғалар билан бир қаторда қишки таътил кунларининг бошланишидир. Таъкидлаш керакки, Миллий гвардия тизимида ҳам ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида маданий-маърифий тадбирлар мунтазам равишда ўтказилади. Жумладан, куни кеча пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрига Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисми ҳарбий хизматчилари оила аъзоларининг ташрифи ташкиллаштирилди.

Театрда болажонлар янги йил байрами муносабати билан намойиш этилаётган “Game over” спектаклини томоша қилдилар. Спектакль аввалида болажонлар билан Қорбобо ва унинг набираси Қор қиз жонли мулоқот қилди. Болажонлар уларга ўзлари мактаб ва боғчада ёд олган шеър ва ашулаларни айтиб беришди.

Спектакл қаҳрамонлари этиб Марио, Соник, Алиса, Пубг сингари замонавий технологиядан бохабар болаларга таниш бўлган персонажлар танланган. Спектакль бугуннинг долзарб муаммоларидан бири, болаларнинг виртуал оламга ҳаддан ортиқ ружу қўяётганликлари, интернет тармоғидан доим ҳам самарали фойдаланмаётгани, ота-оналар ўз фарзандларини рағбатлантириш мақсадида олиб бераётган замонавий гаджетлар уларни реал ҳаётдан, жисмоний ҳаракатдан узоқлаштираётгани акс этирилтган. Воқеалар виртуал ўйинларга берилиб мактабдаги кўрсаткичлари пасайиб кетган Шерзод исмли болакай виртуал оламга тушиб қолиши атрофида ривожланади.

Турли хил куй-қўшиқлар, спектакль қаҳрамонларининг бевосита болалар билан интерактив мулоқотга бой саҳналари ва ранг-баранг костюмлар болажонларда юқори байрамона кайфият уйғотди.

“Game over” спектакли сеанслари ҳали давом этади. Сиз ҳам янги йилни “виртуал олам” саргузаштлари билан кутиб олинг.

Text to speech