БОЗОРДАГИ ТЕЛЕФОН ЎҒРИСИ ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Куни кеча Андижон вилояти Избоскан туманидаги деҳқон бозорига борган фуқаро И.М. ўзига тегишли уяли телефон аппаратини чўнтагидан нотаниш шахс томонидан олиб кетилгани тўғрисида маълум қилган.
Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Избоскан тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини, Андижон шаҳарда яшовчи, 1989 й.т., фуқаро У.М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.