Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди / / Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди / / Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида Куч тузилмалари олий ўқув муассасалари курсант ва талабалари ўртасидаги спартакиадага старт берилди / / Миллий гвардия тизимидаги инспектор-психологлар ҳамда янги тизимдаги мактаб қоровулларининг хизмат фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарига бугундан старт берилди. Мазкур ўқув семинарлари республикамизнинг барча вилоятларида  бўлиб ўтади // Наманган вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати ташкиллаштирилди / / Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди // Тошкент вилоятида аҳолини, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясига доир чора-тадбирлар / / 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни! Ушбу сана муносабати билан барча Ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фахрийларини Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан самимий муборакбод этамиз! / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “БРИКС плюс” форматидаги саммитда сўзлаган нутқи  / / Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келаётган ҳарбий хизматчилар билан дала-ўқув майдонларида амалий ўқ отиш ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик машғулотлари олиб борилди / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия сафларида хизмат қилишга янги қабул қилинган ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга ва Миллий гвардияга хизмат қилишлари тўғрисидаги қасамёдига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / /  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди / / Билимлар-синовларда ва юқори жанговар шайлик ўқув машқларда тобланади. Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетининг юқори босқич курсантлари дала ўқув полигонларида амалий машғулотларни давом эттиришмоқда  / / Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг "Кузги дарахт экиш мавсуми" бошланди. Унда Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари томонидан ҳам ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш шунингдек, муҳофазасини таъминлаш ишлари ташкиллаштирилмоқда / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида спортнинг самбо тури бўйича мусобақа ғолиблари аниқланди // Сайловларни ўтказишда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди / / Олмалиқ шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент вилояти ривожининг ҳозирги ҳолати ва келгуси вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Болалар психологияси маркази 2 ёшда! / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети ҳақида: кеча ва бугун! Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Вон До Ён билан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг учрашуви бўлиб ўтди / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Кинология марказининг хизмат итлари МДҲ давлатлари чемпиони номинациясини қўлга киритди  / / “Миллий гвардия қўшинларида жанговар ва махсус тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд муаммо ва таклифлар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Довюрак жангчи” фарқловчи нишони учун интенсив синовлари бўлиб ўтди  / / Жиззах вилоятида Миллий гвардия тизимидаги мутахассис-кинологлар билан «Дог-биатлон», "Мина қидириш" ва «Антитеррор» каби йўналишлар бўйича “Энг яхши кинолог” спорт мусобақаси ўтказилди 

Ўз O'z Ру En

Бу миллатни келажагини ўлдирманг !

Куни кеча ижтимоий тармоқлардан бирида “Голос Джельсомино” деб номланган каналда “Нацгвардия подключилась к проверке посещаемости в школах. В Узбекистане создана специальная рабочая группа Национальной гвардии и Министерства дошкольного и школьного образования, которая займётся проблемой посещаемости в школах страны. Основание: поручение Президента РУз.” номли мақола (пост)ни ўқиб қолдим.

Унда келтирилишича: Республикамизда Миллий гвардиянинг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ушбу ҳамкорлигини ноқонуний ва асоссиз ҳисобланиши, ўрта таълим мактабларидаги педагогларнинг таълим жараёнига аралашиши Миллий гвардия аралашиши қонунга ҳилоф эканлиги, мактабда  ўқитувчи етишмаслиги туфайли МГ ҳарбий хизматчилари дарс бериши қанчалик тўғрилиги ва бошқа яна бир қанча савиясиз ҳамда асоссиз мазмундаги матнлар қайд қилинган.

Бироз мозийга қайтамиз. Тарихдан маълумки, Марказий Осиё ҳудудида даврининг энг буюк алломалари, қомусий билимдонлари ва адолатли ҳукмдорлари етишиб чиқиб фаолият юритган. Уларнинг бой мерослари инсониятнинг цивилизациясига тамал тош, пойдевор қўйган. Бугунги кунда замонавий илм-фан, тараққиёт айнан Шарқ яъни бизнинг юртимиз Ўзбекистон манзилидан бошланганлигини бир овоздан барча олимлар тан олишган. Ҳатто ислом олами имом Исмоил ал-Бухорий, ат-Термизий сингари муҳаддисларимизни етиштириб берган бу юртга хурмат ва миннатдорлик ҳисси билан қарайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда нима учун яна шундай буюк қомусий ёки номдор кўзга кўринган ёки бутун дунё танийдиган олимлар, уламолар, ёзувчилар ёки ўз касбининг усталари етишиб чиқмаётганлигини ёки уларнинг етарли эмаслиги борасида жуда кўп мунозаралар бўлмоқда.

Сабаби жуда оддий, фарзандларимизни илмга қизиқтирмай қўйдик.

Фикримни исботи сифатида мактаблардаги давомат борасида нашр этилган бир қанча мақолаларда айнан ота-оналарнинг, жамоатчиликнинг эътиборсизлиги сабаб мунтазам сабабсиз дарс қолдираётган ёшларимизнинг сони ортиб бораётганлиги билан келтириш мумкин.

Мактабда тартиб, давомат ва илмга қизиқтириш ҳамда илмга рағбат бўлмас экан – албатта бу миллатни ёруғ келажаги ҳақида орзу қилиб бўлмайди.

Айнан шу мақсадда юртбошимизнинг топшириқлари асосида, мактабдарда тартиб-интизомни жой-жойига қўйиш, давоматни тўлиқ таъминлаш ва илмга рағбат ҳамда қизиқтиришлик учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорлик қилиш ҳамда уларга кўмак бериш мақсадида Миллий гвардия органларига муқаддам Ички ишлар органлари таркибида бўлган инспектор-психолог лавозим штатлари ўтказилди.

Мақолага келсак, уни савиясиз ва асоссиз ёзилганлигига ҳуқуқшунос сифатида ўз мулоҳазаларимни билдирсам.

Биринчилдан, мақолада “Таълим тўғрисида”ги қонунни ўқиб чиқилганлиги, бироқ қонунда Миллий гвардия органлари иштироки йўқлиги, орган ҳуқуқбузарликлар билан шуғулланиши, бироқ ўқувчини дарсга келмаслигини ҳуқуқбузарлик дейиш мумкин эмаслигини келтирилган. Бу борада айтиш мумкинки, мақолани ёзган шахс на таълим соҳасида ва на ҳуқуқ соҳасида мутлақо билимга ҳамда маълумотга эга эмас. Чунки “Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, орган таълим тизими эмас, балки Миллий гвардия Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга доир айрим вазифаларга эга бўлган махсус туридир. Шу нуқтаи назардан Миллий гвардия органлари таълим жараёнига эмас, балки айнан вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш жараёнига жалб этилаётган орган ҳисобланади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда 2023-йилда вояга етмаганлар томонидан 3 421 та жиноят содир этилган бўлса, улардан 2 280 тасини яъни  66,6 %ни  айнан мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган. Мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноятларнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, жиноят содир этилиш вақти айнан мактабда таълим олиш вақтида яъни соат 6:00дан 14:00 гача бўлган вақт оралиғини ташкил этмоқда. Бу айнан мактабдаги давомат ўзбўларчиликка ва эътиборсизликка йўл қўйилиши натижасида келиб чиққанлигидан далолат беради.

Бугунги кунда барча педагогика ва психология олимлари ҳулқ-атворни бузилиши ёки жиноятчи шахсларни етишиб чиқишини олдини олишнинг энг самарали усули бу – уларни ёшликдан илмга ва касбга қизиқтириш эканлигини таъкидлайдилар. Шу нуқтаи назардан юртбошимиз муаммони ўзагига барҳам бериш мақсадида жуда тўғри ва оптимал қарор қабул қилган, деб ўйлайман.

Иккинчидан, мақолада Миллий гвардияни таълим жараёнига аралашаётганлиги ва бунга уларни маълумотлари етарли эмаслиги келтириб ўтилган. Бироқ бирор ҳолат факт сифатида кўрсатилмаган. Бундан ташқари Миллий гвардия тизимида Жамоат хавфсизилиги университети ҳамда ўнлаб таълим ва илмий марказлар, уларда ўз соҳасида юксак натижаларни қайд этган фан доктор ва профессорлари фаолият юритади[1]. Мақоладаги қайд эса – органнинг ишчанлик обрўсига путур етказувчи деструктив омил янаям аниқроқ қилиб айтганда – туҳмат.

Учинчидан, Миллий гвардия Мактаб маъмурияти ва ходимларини ҳам назорат қилиши ҳақида ёзилган, бироқ бундай вазифа органга юклатилмаган ва бундай ҳолатни ўзи мавжуд эмас.

Тўртинчидан, Миллий гвардия органлари Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунига 9-моддасига мувофиқ, Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган саналади.

Бешинчидан, “Ўзбекистон Республикасининг Миллий гвардияси тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин”лиги қайд этилган.

Олтинчидан, мақолада “хусусий мактабларни Миллий гвардия назорат қилмайди, демак ким таълимга пул тўласа у назорат қилинмайди” мазмунидаги матнлар қайд этилган. Бу ҳам асоссиз бўлиб, Президент қарорига мувофиқ, Миллий гвардия органларига тажриба-синов тариқасида Республикамизда жиноятчилик кўрсаткичи юқори бўлган мактабларда ҳамкорлик қилиш вазифаси юклатилган.

Миллий гвардиянинг вазифаси – ҳам стратегик, ҳам савобли ҳамда олижаноб вазифа деб, биламиз. Шундай экан, сўзбошидаги “Голос Джельсомино” номли ўзини “ҳақиқатгўй” деб номлаган ва шу орқали яна шу каби бу масалани асл моҳиятини англаб-англамасдан ёхуд қасддан омманинг фикрини бузишга интилаётган барчага айтмоқчимизки бу миллатни келажагини ўлдирманг! Бу Ватан мени, бизни Ватанимиз ва унда яшаётган барча болалар бизни келажагимиздир.

 

 

Text to speech