Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Бугун, 15 май - Халқаро оила куни!

Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда оилада, маҳаллада ва фаолият юритиб келаётган хизмат жамоасида барчага намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ оилалар қаторида Миллий гвардия Марказий девони бошқарма бошлиғи полковник Р.Камалов оиласи ҳам  муносиб тақдирланди.
Мукофотлар Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Махкамова, “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви раиси С.Турдиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари О.Ҳасанов, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари M.Ҳожиматов, Республика Маҳаллалар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Ж.Иноғомовлар томонидан топширилди.
Тадбирга давлат ва жамоат вакиллари, турли ташкилотлар масъуллари, депутатлар, олималар, ижодкор ва санъаткорлар, шунингдек, дунё аёллар ҳаракатида ўз мавқеига эга бўлган Ўзбекистоннинг оила ва хотин-қизлар тизими ривожига муносиб ҳисса қўшган фаоллар, устозлар таклиф этилди.

 

Text to speech