Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Бугун пойтахтимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  “Мен ғолиб” шиори остида оммавий югуриш мусобақаси ташкил этилди. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон триатлон ҳамда енгил атлетика федерациялари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу югуриш мусобақасининг умумий узунлиги 10 км масофани ташкил этиб, унда қарийб 300 нафар Қуролли кучлар таркибига кирувчи тузилмалар ходимлари ҳамда шаҳримиз аҳолиси вакилларидан иборат ҳаваскорлар жамоалари иштирок этишди.  

ммавий югуриш мусобақасининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси давлат маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерациясининг президенти Виктор Маҳмудовлар қатнашди ва яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қуролли кучлар тизимида фаолият олиб бораётган барча ҳарбий хизматчи ва ходимларини муборакбод этиб мусобақа иштирокчиларига омад тиладилар.

“Мен ғолиб” шиори остида бўлиб ўтган ушбу оммавий югуриш мусобақаси якунига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирликлари ҳамда Давлат божхона қўмитаси, шунингдек турли соҳа вакиллари жамланган ҳаваскорлар жамоалари ўртасида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Мудофаа вазирлиги жамоаси қўлга киритган бўлса, иккинчи ўринни Миллий гвардия жамоаси эгаллади. Фахрли 3-ўрин Давлат хавфсизлик хизмати жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг эътиборли жиҳати, хотин-қизларимизнинг ҳам фаол иштрок этганлиги бўлиб унда аёллар ўртасида марра чизиғини биринчи ва иккинчи бўлиб ИИВ жамоасининг спортчи қизлари кесиб ўтган бўлса кучли учликда Миллий гвардия жамоаси аъзоси Ирода Асилова якунлаб берди.

Байромана кайфиятда бўлиб ўтган ушбу мусобақа якунида ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.

Text to speech