Бугун Самарқанд шаҳридаги Якка кураш бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида "Қўл жанги" спорт тури бўйича республика чемпионатининг саралаш жангларига старт берилди
Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси раиси-Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев иштирок этиб, барча спортчиларга омад тилади.
Ёшларнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишларида ҳамда соғлом турмуш тарзида спортнинг ўрни беқиёсдир.
Хусусан, ёшларни кенг қамраб олган ҳамда уларнинг қизиқишлари орқали иқтидор ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга хизмат қилиб келаётган спортнинг "Қўл жанги" тури бугунги кунда ўсмир ва ёшлар ҳатто қизларимиз ўртасида ҳам кундан кунга оммалашиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу эса Қўл жанги федерацияси раҳбарияти ва мураббийларига катта масъулият юклайди.