Бухоро вилоятида XX анъанавий халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди
Бухоро вилояти Ахборот кутубхона маркази анжуманлар залида XX анъанавий халқаро “Ипак ва зираворлар” фестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда фестиваль ташкилий қўмитаси аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, мустақил журналист ва блогерлар иштирок этди.
Анжуманда сўз олганлар томонидан фестиваль доирасидаги асосий тадбирлар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот берилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга фестиваль ташкилий қўмитаси аъзоларидан жавоб олишди.
Эслатиб ўтамиз, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак ва зираворлар” фестивали жорий йилнинг 16-18 июнь кунлари бўлиб ўтади.