Бухоро вилоятида сайёр қабуллар давом этмоқда…
Бухоро вилояти Жондор тумани аҳолиси муаммоларини жойида ўрганиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали уларнинг дарди ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида Бухоро ҳарбий прокуратураси, Миллий гвардия "Қўриқлаш" ва Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда Мудофаа ишлари бўлимлари ходими ва ҳарбий хизматчилари шунингдек, уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида ишга жойлашиш, имтиёзли уй-жойга эга бўлиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда имтиёзларга эга бўлиш каби масалаларга оид 15 та мурожаат қабул қилиниб, 5 таси жойида ҳал қилинди, 6 таси тегишли ташкилотларга юборилиб, 4 таси назоратга олинди.
Шу билан бир қаторда вақт талаб қилинадиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, тегишли ташкилотларга ҳал қилиш учун кўрсатмалар берилди.