Бухоро шаҳридаги “Хавфсиз тун” профилактик тадбирлари доирасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги янги амалиёт услубларининг амалий ижроси муҳокама қилинди
Бухоро шаҳрида “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди
Бунда, хизматга жалб қилинган ходимларга фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳамкорликдаги янги амалиёт услубларининг амалий ижроси самара бераётганлиги таъкидланиб бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Шундан сўнг, Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнати билан ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.