Буюк аждодларимиз Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишлаб “Бадиий кеча” ўтказилди
Мазкур тадбирда Тошкент “Темурбеклар мактаби” профессор-ўқитувчилари томонидан берилган маълумотлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шунингдек Тошкент “Темурбеклар мактаби” ўқувчилар ўзларининг саҳна кўринишлари билан иштирок этди.
Бадиий кечада атоқли давлат арбоблари адабиёт чаманинг улуғ сиймоси Алишер Навоий ва шоир, тарихчи истеъдодли саркарда бўлган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо ижодий-илмий мерослари нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши тўғрисида сўз юритилади.
Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчи ёшлар ўртасида ғазалхонлик беллашуви ўтказилди. Ғолибларга Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган китоблар совға қилинди.