Бухоро вилоятида ноқонуний балиқ овлаётган браконьерлар қўлга олинди
Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Қўшма тадбир давомида Қорақир табиий сув омбори ҳудудида тўрлар орқали балиқ тутаётган браконьерлар қўлга олинди.
Дастлабки суриштирув ишларида қонунбузарлар жами 327 дона турли турдаги балиқларни овлаганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.