Бухоро вилоятида ҳам Оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйилди
Олдин хабар берганимиздек республикамизнинг барча вилоятларида Оилавий болалар уйлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Хусусан, куни-кеча Бухоро вилоятида ҳам биринчилардан бўлиб Оилавий болалар уйи очишдек эзгу ишга қўл урган Беҳбутовлар оиласи Меҳрибонлик уйидан 6 нафар ўғил қизга ғамхўрлик қилиш учун оила аъзоси сифатида қабул қилиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз айнан Бухоро вилоятида, 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бўлган 2 нафар қиз ўз оиласига қайтарилган эди.