Бухоро вилоятида «Менинг армиям - менинг фахрим» шиори остида тадбир ўтказилди
Бугун, Бухоро вилоятида жойлашган"Ёшлар маркази" майдонида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Бухоро горнизони ҳарбий қисмлари, "Ватанпарвар" ташкилоти, ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида “Менинг армиям - менинг фахрим” шиори остида тадбир ташкил этилди.
Саф тортган ҳарбий машина, қурол-аслаҳалар, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган чиқишлар, картинглар ва бошқа турдаги кўргазмалар мингдан ортиқ ёшларни жалб этди.
Ҳар бир қуролдан ўзи фойдаланишга ҳаракат қилаётган ёшлар ҳарбий кўргазмаларни диққат билан кузатишди ва қалбида яна бир карра ватанпарварлик туйғулари жўш урди.