Бухоро вилояти ҳарбий хизматчилари томонидан манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича мақсадли ишлари олиб борилмоқда.
Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.
Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича мақсадли ишлари олиб борилмоқда.
Ташкил этилаётган бу каби тадбирлар жонажон Ватанимизни яшил майдонларга бойитиш ва атроф-муҳитнинг экологик тозалигини сақлаш учун хизмат қилади.