Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

БУЮК СОҲИБҚИРОН АВЛОДЛАРИ

Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ва умумтаълим мактабларида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги кенг нишонланди.
Хусусан, ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари ўртасида "Амир Темур ворислари" ҳарбий-спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ёш аскарлар спортнинг тош кўтариш, арқон тортиш ва узоқ масофага югуриш турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Ғолиб ва иштирокчилар диплом ва медаллар билан тақдирланди. Шунингдек ёш аскарлар билан Аз-Замахшарий номли вилоят кутубхонасида "Темур бобом менинг фахрим" мавзусида викторина ва китобхонлик тадбирлари ўтказилди.
Бундан ташқари Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган умумтаълим мактабларининг ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослашган синф ўқувчилари ўртасида Амир Темурнинг ҳаёти ва ижоди ҳамда ҳарбий санъатига бағишланган "Амир Темур издошлари", "Темур тузуклари билимдони" маънавий-маърифий тадбирлари ҳамда "Амир Темур ворислари" ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилди. Ўқувчилар Амир Темур ҳаётига оид саҳна кўринишларини намойиш қилишди. Тадбир якунлари бўйича иштирокчилар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди. Ўтказилган тадбирлар ёшлар онгида ижобий таассурот қолдирди.

Text to speech