Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Чапдастлик ва эпчиллик намойиши

Сариосиё туманидаги Боғистон маҳалласи кенгликларида улоқ-кўпкари мусобақаси бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти туризм ва спорт бош бошқармаси, қатор туманлар ҳокимликлари, Миллий гвардия ҳузуридаги Қорабайир отлари маҳорат мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Сариосиё, Денов, Олтинсой ва Узун  туманларидан 150 дан ортиқ чавондоз иштирок этди.  

Жасурлик, мардлик, эпчиллик, қатъиятлилик каби юксак фазилатларни намоён этган қадимий чавандозлик спорт ўйинини мингдан ортиқ муҳлислар катта қизиқиш билан кузатиб, энг эпчил чавондозларни олқишлаб турди.  

Вилоятда сўнгги йилларда йилқичилик янги босқичда ривожланиб, зотдор отларни парваришлашга қизиқиш ошиб бормоқда. Улоқ-кўпкари спорт ўйини янада оммавийлашиб, чавондозлар ва ёш ишқибозларнинг энг суюкли машғулотларидан бирига айланаётир.  

Президентимизнинг жорий йил 5 августдаги “Сурхондарё вилоятида қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириб, қадимий бу спорт турига ёшлар интилишини оширишга хизмат қилмоқда.  

Мазкур ҳужжатга мувофиқ Термиз туманидаги Янгиобод маҳалласида 64,6 гектар ҳудудда Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилиб, ёш чавондозларни тарбиялаш, миллий от спорти мусобақаларини ўтказиш, Қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш ва миллий от спортининг халқаро довруғини дунёга кенг тараннум этиш учун барча шароит яратилмоқда. Моддий-техника базаси мустаҳкамланаётир. Туманларда Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клублари ташкил этилиб, юқори малакали тренерлар тайёрлашга эътибор кучайтирилмоқда. От спорти бўйича маҳалла, туман ва вилоят мусобақалари ўтказилиб, энг чапдаст чавондозлар муносиб рағбатлантирилаётир.

Қизиқарли беллашувларга бой бўлган спорт ўйинида сариосиёлик Носир чавондоз от ва телевизор билан тақдирланди. Деновлик Бегин чавондоз Сариосиё туманидаги “Тумор” лақабли отда туяни қўлга киритди. Сариосиёлик Ҳалим чавондоз бир бош қўй ва 1 миллион сўм пул мукофотига эгалик қилди.  

Мусобақанинг бошқа эпчил чавондозлари ҳам улоқ-кўпкари ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.  

Миллий спорт ўйинида энг кўп улоқ айириб, чапдастлик ва эпчиллик кўрсатган сариосиёлик чавандозлар мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олди.  

Text to speech