ЧЕМПИОН СПОРТЧИЛАРНИНГ БОЛАЖОНЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ
Тошкент шаҳрида жойлашган Республика гематология, онкология ва радиология марказида “Халқаро болалар онкологияси куни” муносабати билан ўтказилган "Болалар билан бирга - умид билан бирга" шиори остидаги тадбирга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчилари Олимпиада ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган Баҳодир Жалолов ва Муроджон Аҳмадалиевлар бошчилигида спортчилар ташриф буюришди.
Марказда онкологик касалликлар билан даволанаётган бир қатор болажонлар учун, чемпионлар томонидан уларнинг дастхатлари туширилган эсдалик совғалари улашилди.
Ушбу касаллик билан азият чекаётган болалар учун чемпионлар билан учрашув унутилмас бўлиб қолади.