“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Тошкент вилоятида, Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Пойтахтимизда жойлашган А. Навоий номидаги Миллий кутубхонада Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган бригадаси бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида “Мустаҳкам оила давлатнинг таянчи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси масъул ходимлари, Дин ишлари қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси И. Марипов, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси С. Алимов, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари қатнашди.

Давра суҳбати давомида маърузачилар томонидан бугунги куннинг долзарб мавзуларидан ҳисобланмиш таваккалчиликка асосланган тотализатор ўйинларида иштирок этиш, ёш авлодни оммавий маданият ва интернет тармоғидаги “фильтрланмаган” маълумотларга қарши иммунитетини ошириш  ҳамда оилавий ажримлар масаласи юзасидан сўз юритилди.

Дин ишлари қўмитаси Раисининг маслаҳатчиси ўз маърузасида таъкидлашича, сўнгги пайтларда онлайн қимор ўйинлари айрим тоифадаги инсонлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Онлайн тарзда оммалашиб, ўсмир ва ёшларни ўз домига тортаётган, миллий урф-одатларимиз ва менталитетимизга, шунингдек, диний қарашларимизга ёт бўлган қимор ўйинларига қарши курашиш йўллари нафақат маънавий, балки, ҳуқуқий жиҳатдан ҳам белгилаб олинган. Жумладан, мамлакатимизда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасида жиноят сифатида белгилаб қўйилган.

Тадбир кун тартибининг яна бир муҳим масаласи, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ҳамда ажримларни олдини олиш мавзуси бўлди. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси мутахассиси томонидан оила институти жамиятнинг кичик аммо энг муҳим бўғини эканлиги алоҳида таъкидланди. Оила мустаҳкамлиги жамиятнинг тараққиёти билан боғлиқ. Давлатимиз томонидан оилавий ажримлар масаласига алоҳида эътибор қаратилгани бежиз эмас. Албатта, кундалик ҳаётимизда оилавий ажримларга сабаб бўлаётган турли омиллар мавжуд. Бугунги кунда жамиятимизда оилаларни сақлаб қолиш, ажримлар сонини қисқартириш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбир сўнггида эса, бўлинмалар томонидан ўтказилган 2023 йил сарҳисоб натижаларига кўра сафдошларига ўрнак бўлиб, намунали хизмат қилган ҳарбий хизматчиларнинг номлари аниқланиб, уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

 

Text to speech