ДАРАХТЛАР ИНСОН ҲАЁТИДА МУҲИМ РОЛЬ ЎЙНАЙДИ !
Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ҳамда уни асраб-авайлаш бўйича юртимизда кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қарши ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида 300 тўп манзарали дарахтлар экилди.