ДАВЛАТ ГЕРБИ - МЕНИНГ ФАХР ВА ИФТИХОРИМ!
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан бугун Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар “Ёшлар иттифоқи” биносида Урганч Давлат Университети профессор ўқитувчилари иштирокида Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ҳамда Қўриқлаш бошқармаси ходимлари ҳамда уларнинг фарзандлари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда профессор ўқитувчилар томонидан Давлат гербининг тарихи ҳамда тасдиқланиш жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида “Давлат герби - менинг фахр ва ифтихорим” шиори остида рассомлик мусобақаси ташкиллаштирилди. Мусобақа жуда қизғин тарзда ташкиллаштирилиб, ёшлар ўз тасаввурлари асосида Давлат гербини тимсолини қоғозда акс эттиришди. Танлов якуни бўйича ғолиблар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.