ДАВЛАТ ТЕСТ СИНОВЛАРИДА ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Айни кунларда 2021-2022 ўқув йилида Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Абитуриентлар учун ҳаяжонли бўлган бу жараён пандемия шароитида белгиланган тартиб-қоидалар асосида санитар-гигиеник талабларига риоя этган ҳолда ўтказилмоқда.
5 августдан 14 август кунига қадар Нукус шаҳрида тест жараёнларининг ўтказилиши учта объектда ташкил этилган. Шаффоф ва адолатли тарзда бўлиб ўтаётган тест-синовларида билимли ёшлар ҳақли равишда талабалик бахтига муяссар бўлади.
Тест жараёнларини ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия ва қатор вазирликлар ходимлари томонидан тегишли тартибда чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.