Давлат байроғи – миллат ғурури
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаларига бириктирилган 35- сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида 18 ноябрь Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан вилоят Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида маданий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиши ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштириши тўғрисида сўз юритилиб, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари,давлат байроғини мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.