Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" акцияси доирасидаги ишлар Миллий гвардия қўмондони Р. Джураев бошчилигида пойтахтимизнинг Олмазор туманида давом эттирилмоқда

Хусусан, бугун Олмазор туманидаги 64 та маҳаллага 10000 туб мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган.
Тадбир аввалида Миллий гвардия қўмондони Олмазор туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда туманда кўкаламзорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, дарахт кўчатлари экилишида илмий ёндашувга бўлган эътиборга ва ҳамкорликдаги ишларни кучайтириш юзасидан тегишлилиги бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқлар берди.
Шундан сўнг, тумандаги йўл инфратузилмаси ва маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни ечими юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди, уларни жадаллаштириш юзасидан масъуллар фикри тингланиб, вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони Олмазор туманида жойлашган 102-сонли Ихтисослаштирилган мактабда бўлиб ўқувчилар билан бирга мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Шу билан бир қаторда, ушбу таълим даргоҳининг ўқувчи қизларини кириб келаётган 8 март "Халқаро хотин қизлар куни " билан самимий муборакбод этдилар.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мевали дарахт навларини танлашда маҳаллий иқлим шароитига мос келишига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳар бир экилган дарахт тагига гидрогель қўйилиши ташкиллаштирилмоқда. (Гидрогель – гранула шаклидаги махсус модда бўлиб, намликни ўзига тортади ва сақлаб туради. Кўчат эса шу намликдан сув ичади.Гидрогель экологик тоза ва хавфсиз маҳсулот бўлиб, ўз вазифасини бажаргандан сўнг тўлиқ парчаланиб кетади ва атроф-муҳитга зарар етказмайди).
Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Ҳудудларда яшил майдонларни кенгайтириш борасидаги эзгу ташаббусга барча фаоллик билан ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Text to speech