Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб ўз фаолиятини Хоразм вилоятида бошлади.

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан вилоят аҳолисининг муаммоларини ўрганишга ва ечимини топишга, шунингдек криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигида, ҳамкор вазирликлар мутасадди раҳбарлари ва вилоят сектор бошлиқлари ҳамда бошқа масъул идоралар масъулларидан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида ўз ишини бошлади.
Тадбирдан кўзланган мақсад вилоят ижтимоий инфратузилма объектларининг созлиги, аҳолини газ, электр энергияси, кўмир ва ичимлик суви билан таъминланганлиги, истеъмол бозорларидаги нарх-наво барқарорлиги, ҳудуддаги маҳаллаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларининг фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш амалиётини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликни маҳаллабай жиловлаш дастурларининг ижроси борасида маҳаллада шакллантирилган ҳамкорлик масалаларига жиддий эътибор қаратилади.
Идоралараро ишчи гуруҳнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни Миллий гвардия расмий сайтларида ва ОАВ да мунтазам ёритиб борилади.

Text to speech