Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли осойишталигини таъминлаш юзасидан белгилаб берилган вазифаларнинг амалий ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент тумани бўйлаб ўрганиш ишларини амалга оширишди. Унда ташкил қилинган ҳамкорликдаги хизмат фаолияти ҳамда ҳудудларда хавфсизликни таъминлашга қаратилган ишлар кўздан кечирилди.