Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 август кунидаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорининг мазмун моҳияти мухокама қилиниб, ижроси юзасидан масъул вазирликларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда амалга ошириладиган чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Жорий йилнинг 10 август куни Миллий гвардия Марказий девонида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 август кунидаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини муҳокама этиш ҳамда келгусида ҳамжиҳатликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида навбатдаги видео-селектор тарзидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Миллий гвардия қўмондонлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири, Олий Мажлиснинг Бола  ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбундсмани), Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш мутасадди раҳбарлари, Миллий гвардиянинг мазкур йўналишга масъул ходимлари, республикамиз бўйича фаолият юритиб келаётган 125 та оилавий болалар уйлари ота-оналари, шунингдек жойлардаги вазирликларнинг соҳага оид масъул раҳбарлари ZOOM платформаси орқали иштирок этишди.
Тадбир давомида сўз олган Миллий гвардия қўмондонлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар вакиллари томонидан мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги халқаро стандартлар ҳамда Оилавий болалар уйлари, молия-хўжалик фаолиятини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиш бўйича батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнидаги тизимда йўлга қўйилган айрим камчиликлар муҳокама қилиниб, мазкур Қарор билан барча муаммоли масалалар ўз ечимини топганлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Йиғилиш давомида қабул қилинган мазкур қарорга оид жойлардаги оилавий болалар уйлари раҳбарлари ва масъул ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар аниқ жавоб ҳамда маслаҳатларини беришди.
Очиқ мулоқот остида бўлиб ўтган йиғилиш якунида, кўриб чиқилган масалалар ҳамда таклифлар инобатга олинган ҳолда тегишли вазирлик мутасаддиларига топшириқлар берилди.

Text to speech