Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  ҳарбий хизматчилари, Ҳиндистон Миллий хавфсизлик гвардияси “Манесар” ўқув марказида ташкиллаштирилган “Портловчи моддаларни зарарсизлантириш” бўйича ўқув йиғинида иштирок этган  давлатлар ўртасида ўтказилган мусобақада биринчи ўринни эгаллашди.

Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда сунъий интеллект, робот ва дронлар ҳамда уларга қарши воситаларининг замонавий усулларини такомиллаштириб бориш, шунингдек махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда жорий йилнинг 17-29 март кунлари Ҳиндистон Миллий хавфсизлик гвардияси “Манесар” ўқув марказида Непал, Мозамбик, Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида “Портловчи моддаларни зарарсизлантириш” бўйича ўқув йиғини бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув йиғинида иштирок этган давлатларнинг ҳарбий хизматчилари ўртасида 27-29 март куни ташкиллаштирилган ўзаро мусобақада, жисмоний ва махсус тайёргарлик синовлари хусусан, портловчи моддаларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш, аниқланган портловчи моддалар хусусиятларини тушунтириб бериш, қўл жанги усулларини бажариш, қўлбола портловчи моддаларни вақтга бажариш, 5 км масофага 10 кг юк билан югуриш ва 26 элементдан иборат жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш каби шартларни муваффақиятли бажарган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Ўзбекистон ҳарбийларининг ўқув йиғинидаги иштироки ва ўтказилган мусобақада эришган натижалари ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланиб, улар тадбир сўнгида муносиб рағбатлантирилди. 

Жорий йилнинг 30 март куни эса ҳарбий хизматчиларимиз катта лейтенант З.Мухаммаджанов, лейтенант Ж.Неъматов ва 3-даражали сержант А.Аҳмедовлар Миллий гвардия қўмондонлиги, сафдошлари ва яқинлари иштирокида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиндилар.

 

Text to speech