Ўз O'z Ру En

ДЎСТЛИК КЎЧАТЛАРИ ЭКИЛДИ.

Хабарингиз бор айни пайтда Юртимизда "Яшил Макон" умуммиллий акцияси давом этмоқда. Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этиб келмоқда.
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар томонидан ҳудудлар, туман ва шаҳар марказлари, иқлим шароитларидан келиб чиқиб эман, япон сафораси, катальпа, шумтол, қайрағоч, павлония, заранг, акация, терак, чинор, тут, жийда, ёнғоқ ва бошқа мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунлик ишларига барча бирдек ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech