Элшод Расулов: "Балкан" турнири Осиё чемпионати олдидан яхши тажриба бўлди"
Аёллар ўртасида бокс бўйича VIII Халқаро турнирда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бош мураббийлигида иштирок этиб, 8 та медални қўлга киритди.
Мусобақага тайёргарлик жараёни қандай кечгани, спортчиларимиз келгуси режалари ҳақида – Элшод Расулов билан суҳбатда.
Мусобақанинг аҳамияти
- Ноябр ойидаги Осиё чемпионати олдидан мазкур турнир қизларимизнинг жисмоний ҳолати ва имкониятларини кўрсатиб берди. Кучли рақиблар билан жанглар боксчиларимиз учун яхши тажриба бўлди, деб айта оламан.
Олдиндаги режалар
Энди 30 октябрь - 13 ноябрь кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилади. Айни пайтда ушбу мусобақага жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Юқорида таъкидлаганимдек, "Балкан" халқаро турнири қитъа биринчилигига тайёргарликнинг муҳим босқичларидан бири бўлди. Осиё чемпионатига қадар яна йиғинларда қатнашамиз.
Мусобақадаги ҳакамлик
Ҳакамлар мусобақа давомида ҳаққоний ҳакамлик қилишди. Финал учрашувида -48 ва -52 кг вазнли боксчи қизларимиз иштирокидаги жангларда 1:2 ҳисобида рақибларга ғалаба беришганини ҳисобга олмаганда, ҳакамлик яхши даражада ўтди дея оламан.