Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” танлови ўз ниҳоясига етди

Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида фаолияти йўлга қўйилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчилари ўртасида “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси”танлови бўлиб ўтди.
Бошланғич ташкилотлар фаолиятини ўрганиш, етакчиларнинг билим
ва кўникмасини аниқлаб, эришган натижаларини баҳолаш ҳамда улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда Қўриқлаш бош бошқармаси, ҳудудий бошқармалар, Жамоат хавфсизлиги университети ҳамда ҳарбий қисмларнинг бир нафардан энг илғор бошланғич ташкилот етакчилари иштирок этди.
Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати томонидан жами 44 нафар иштирокчиларнинг ҳар бирини индивидуал қобилиятлари, амалга оширган лойиҳалари, тақдим этган ҳужжат ва ҳисоботлари ўрганилиб, баҳолаш мезонлари адолатли, холис
ва шаффофлик руҳида амалга оширилди.
Танловнинг иккинчи куни якуний натижаларга кўра ғолибликни қўлга киритган совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросим аввалида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори ва агентлик ўринбосари, Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раиси иштирокида айни даврда ёшларга берилаётган эътибор ва яратилаётган шароитларга бағишланган Ёшлар пресс клуби ўтказилди.
Шундан сўнг, ўз касбининг моҳир усталари, касбини севиб ардоқлайдиган ҳақиқий, ватанпар ҳарбий хизматчи ва ходимлар Миллий гвардия қўмондонининг I, II ва III даражали дипломи ва бошқа қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.
Хусусан, “Энг илғор бошланғич ташкилот етакчиси” танловида фахрли 3-ўрин Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошланғич ташкилот етакчиси лейтенант Солиев Шодиёрбек Яшинбек ўғлига насиб этди. Фахрли 2-ўринни бўлса Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошланғич ташкилот етакчиси капитан Сатторов Асрор Акрамжонович қўлга киритди. 1-ўринни мутлоқ ғолиблик билан Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошланғич ташкилот етакчиси катта лейтенант Ражабов Жавохир Илхом ўғли эгаллади.
Шу билан бирга, танловда фаол иштирок этган бошланғич ташкилот етакчилари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатини жорий этилишида жонбозлиги ва Миллий гвардия тизими билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори, сенатор Алишер Саъдуллаев ҳамда агентлик ўринбосари Каттахонова Дилноза “Маънавият аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Тадбир сўнггида, Миллий гвардия ансамбли хонандалари томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар барчага байрамона кайфият улашди.

Text to speech