ЁНИДА ҲУЖЖАТЛАРСИЗ ҚУРОЛ ОЛИБ ЮРГАН ШАХС ҚЎЛГА ОЛИНДИ.
Жорий йилнинг 23 июнь куни соат тахминан 08:40 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Чорсу бозори" ҳудудига хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар ва ИИБ ходимлари томонидан шубҳали кўринган фуқаро тўхтатилган. Ёнида фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги боис Шайхонтоҳур тумани ИИБ таянч пунктига олиб келиб текширилганда унинг ёнида газли тўппонча борлиги аниқланган.
Дастлабки суриштирув ишлари натижасида фуқаро 24 ёшли Х.А эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумани ИИБ томонидан олиб борилмоқда.