ЭРКИН ВОҲИДОВ – МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТИМИЗ ФИДОЙИСИ
Музейлар, ижод уйлари юртимиздаги ёшлар маънавиятини юксалтирадиган масканлардандир. Миллий гвардия Фарғона ўқув маркази мутасаддилари ташаббуси билан муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билим ва кўникмалари, маънавий-маърифий савиясини мунтазам равишда ошириб бориш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, куни кеча Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида бунёд бўлган “Ижодкорлар боғи” ва буюк шоир Эркин Воҳидов музейига уюштирилган ташриф шулар жумласидандир.
Ташриф чоғида муддатли ҳарбий хизматчилар буюк адиб ва шоирлар ҳаёт ижоди билан яқиндан танишиб, миллий адабиётимизнинг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов тўғрисида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.