ЭРТАМИЗ ЭГАЛАРИГА ЭЪТИБОР - КЕЛАЖАК КАФОЛАТИ
Меҳр-мурувват, саховат ва биродарлик инсоннинг зийнатидир. Мамлакатимизда муҳтожларга, боқувчисини йўқотганларга ҳамда Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болажонларга меҳр улашиш, уларга кўмак бериш ва эътибор қаратиш борасида бир қатор ислоҳотли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирокида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкиллаштирилди.
Шунингдек, болажонлар учун спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка тўгараклари ташкил этилиб, улар билан машғулотлар мунтазам равишда ўтказилиши йўлга қўйилди.
Шу билан бир қаторда болажонлар ёзги таътилни янада қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказишларини таъминлаш ва уларда мавжуд бўлган муаммоларни бартараф этиш мақсадида малакали психологлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.