“ЁШ САЙЛОВЧИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сиёсий жараёнларда илк маротаба иштирок этувчи ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда курсантларнинг сиёсий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар ишлари иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида “Ёш сайловчи” мавзуси остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, ҳар бир иштирокчи ўзлари қизиқтирган барча саволларга батафсил маълумотлар олди.
Семинар-тренинг якунида доимий ҳамкорликда бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари ташаккурномалар билан тақдирланди.