Странджа турнирида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Навбаҳор Ҳамидова олтин медални қўлга киритди. // Ирода Исмоилова «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди. // Ўзбекистон Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишлари ривожлантирилади // Андижон вилоятида Республика ишчи гуруҳининг ёшлар билан учрашуви тадбирлари доирасида муддатди ҳарбий хизматчиларга сертификатлар топширилди. // Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov пойтахтимиздаги манзилли ишлари давомида ёшлар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқот ўтказди. // Фарғона вилоятида жиноят содир этишга мойил шахслар яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди. // “8 март – Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан Миллий гвардия тизимида фаолият юритиб келаётган аёллар учун тантанали байрам тадбири ташкил этилди // Молиявий шаффофлик ва коррупциядан холи муҳитни таъминлаш бўйича ўқув йиғини ўтказилди // Аждодлар мероси – миллий ғурур ва ватанпарварлик манбаи // Генерал-полковник B.Tashmatov Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи фаолияти билан яқиндан танишди. //Миллий гвардия қўмондони, генерал-полковник B.Tashmatov Сирдарё ва Жиззах вилоятида ўрганиш ишларини олиб борди // “Ҳарбий таълим тизимида илм-фан ва педагогик технологияларни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика ҳарбий илмий-амалий конференцияси ташкил этилди. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov илк манзилли ишларини Юнусобод туманида амалга оширди. // Самарқанд ва Бухоро вилояталарида хавфсиз муҳитни яратиш ва жамоат хавфсизлигини ишончли таъминлаш бўйича манзилли ишлар амалга оширилди. // Ёшлар сиёсатига оид устувор вазифалар доимий эътиборда. // Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник B.Tashmatov Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб сайланди. // Миллий гвардия шахсий таркибининг жанговар салоҳияти, жисмоний ва маънавий тайёргарлигини мустаҳкамлаш ҳамда замон талабларига мос такомиллаштиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда. // Тизим фидойилари ҳурмат ва эҳтиром билан нафақага кузатилди. // “Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШ ОФИЦЕРЛАРНИНГ БИТИРУВИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ БЎЛИБ ЎТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида таълим даргоҳини тамомлаган ёш офицерларнинг битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони генерал-майор Р.Джураев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Т.Каримов, Хавфсизлик кенгаши ва ҳамкор вазирликлар мутасадди раҳбарлари, фахрийлар кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари, шунингдек, битирувчиларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирок этишди.
Тадбирнинг асосий қисмида Миллий гвардия қўмондони буйруғи билан битирувчиларга "Лейтенант" ҳарбий унвонлари берилганлиги эълон қилинди ҳамда уларга диплом ва кўкрак нишонлари топширилди. Сўнгра ёш лейтенантларнинг Университет Жанговар байроғи билан хайрлашиш ва тантанали марш маросимлари бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия Қўмондони генерал-майор Р.Джураев сўзга чиқиб, ёш офицерларни университетни муваффақиятли тамомлаганликлари ҳамда офицер деган шарафли номга сазовор бўлганликлари билан самимий муборакбод этиб, келгусидаги фаолиятларида юксак масъулият, ҳалоллик ва камтарлик фазилатларини намоён этишларини, она Ватани, халқи ва Президентига бир умр содиқ қолишларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шу билан бир қаторда, сўз олган меҳмонлар томонидан ёш офицерларга ўқув юртида олган билим ва кўникмаларини келгусида амалда самарали қўллаган ҳолда, Ватан олдидаги бурчини садоқат билан бажаришлари ва халқимизга фидокорона хизмат қилишларига ишонч билдирилди.
Тадбир давомида Университет курсантларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда курсант қизларнинг битирувчилар билан биргаликда "Вальс" рақсини ижро этилиши тадбирга ўзгача жозиба бағишлади.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий ўқув йилида Университетни 293 нафардан зиёд ёш мутахассислар муваффақиятли тамомлади. Шулардан, 19 нафари имтиёзли диплом билан битиришга муваффақ бўлди. Сафда турган ёш офицерларга ўтган давр мобайнида тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан мутахассисликлар бўйича замонавий моддий-техник база асосида таълим-тарбия берилди. Муассасада таҳсил олиш жараёнида бўлажак офицерларнинг юксак профессионал тайёргарликка, энг илғор инновацион билим ва кўникмаларга эга бўлишларига, хорижий тилларни ўрганишларига алоҳида аҳамият берилди. Натижада битирувчиларнинг ҳарбий билим ва кўникмалари юксалиш билан бирга, уларнинг қалбида ватанпарварлик, садоқат ва матонат туйғулари шаклланди.

Ватан ҳимоясига отланган ушбу мард ва жасур ўғлонларга келгусидаги хизматларида улкан зафарлар тилаб қоламиз!

Text to speech