"Ёшларни ҳарбий - ватанпарварлик руҳида тарбиялашда спортнинг аҳамияти" мавзусида ўқувчи-ёшлар билан маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди
Жорий йилнинг 16 январь куни Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази Миробод тумани ИИО ФМБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими, Ёшлар профилактикасини мувофиқлаштириш гуруҳи билан ҳамкорликда "Ёшларни ҳарбий - ватанпарварлик руҳида тарбиялашда спортнинг аҳамияти" мавзусида Миробод туманида жойлашган 294-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Ўзбекистон ифтихори, Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров болаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бериб, уларга спорт тинчлик ва соғлом ҳаёт элчиси эканлиги, ёшларда Ватанпарварлик ғояларини кучайтиришда унинг аҳамияти тўғрисида тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда эътибор беришлари лозим бўлган жиҳатлар, ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёшларнинг турли соҳаларга оид саволларига малакали мутахассислар томонидан жавоблар берилди.Тадбир якунида Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти талабалари Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар куйлади.