Ёшларни қўллаб қувватлаш борасидаги жорий қилинган янгича тизим доирасидаги чора-тадбирлар
Бухор вилоятида Ёшлар сиёсатига доир ишларнинг натижадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорликдаги чора-тадбирлар сарҳисоб қилиниб, Миллий гвардия ва масъул вазирликлар мутасаддилари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг истиқболли режалари қайта белгилаб олинди.
Хусусан, Шофиркон туманининг “Кўришкент”, “Пахтаобод” маҳаллаларидаги Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармасига бириктирилган ёшларнинг яшаш жойига ва ўқув муассасига бориб уларнинг яқинлари ва устозлари билан учрашган ҳолда олдинги учрашувларда келишиб олинган масалалар натижаси ўрганилди.
Ёшларнинг ўзлари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида касбга бўлган қизиқишлари ортгани ижобий баҳоланиб, IT ва тикувчилик йўналишидаги зарур техник (Ноутбук, тикув машиналари)воситалар совға қилинди.