ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ АМАЛДА
Маълумки, бугунги ёшларни ҳар томонлама пухта билим эгаллаши, замонавий касб-ҳунар сирларини чуқур ўрганиши долзарб аҳамиятга эга.. Замонавий касб – хунарга эга ёшлар мамлакат иқтисодиётининг муҳим таянчи ҳисобланади. Зеро, меҳнат бозорига муносиб касб эгаларини тайёрлаш ҳам бугунги куннинг устувор масаласи саналади. Ҳусусан Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан "Оилавий болалар уйи" тарбияланувчиларини бандлигини таъминлаш, уларни касб – хунарга ўргатиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида тарбияланувчи ёшлар билан Термиз шаҳридаги йирик корхона ва кластерларга ташриф буюрилиб, у ерда ёшларга яратилган шарт - шароитлар ва янгидан янги ишлаб чиқариш тизими техналогиялари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.