Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“ҚЎМОНДОН ЎРИНБОСАРИНИНГ ТИЗИМДАГИ ЁШЛАР БИЛАН” УЧРАШУВИ

“Ёшлар форуми-2024” доирасида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов тадбирда иштирок этаётган муддатли ҳарбий хизматчилар, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари, Ҳарбий мусиқали академик лицейи, «Темурбеклар» ҳарбий-академик лицейи ва Миллий гвардияга бириктирилган “Ёш гвардиячилар” синфи ўқувчиларига бугунда Миллий гвардия тизимида ёшлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар ҳақида сўзлаб берди. шунингдек тадбирда Ёшлар ишлар агентлиги директорининг ўринбосари А.Мўминов ҳам иштирок этиб, бугунда мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар ҳақида маълумотлар берди. Уларнинг қобилиятларини рўёбга чиқариш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Энг оммалашиб бораётган сунъий интеллект тўғрисида ҳам гапириб, ёшларни информацион технологияларни мукаммал эгаллашга чорлади.

Бундан ташқари тадбирда меҳмон бўлган Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, киноактриса, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, Айсанем Юсупова ҳам ёшлар билан суҳбатлашиб, ўзининг эришган ютуқлари билан бўлишди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси бокс бўйича Осиё ва Жаҳон чемпиони ва Токио олимпиадаси иштирокчиси, “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, Райҳона Қодированинг спортдаги босиб ўтган йўли тўғрисидаги сўзлари ҳам ёшларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир кўргазмали ва мусиқали чиқишлар билан янада бой ўтди.

Text to speech