Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАР КАМОЛИ — ВАТАН ИҚБОЛИ

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармаси ҳарбий хизматчилари ёшларни она Ватанга муҳаббат туйғусида ўстириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, кўргазмалар ташкил этмоқдалар.

Куни кеча Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Элликқалъа ва Беруний туманларида жойлашган 61 ва 52-сон мактаб ўқувчилари учун ўтказган “Жасорат ва мардлик” дарси жараёнида давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ва ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда илм олиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, тадбир давомида мактаб ўқувчилари ҳарбий соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Тадбир якунида намойиш этилган ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди. Қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва хизмат автомашиналари ҳақида берилган маълумотлар мактаб ўқувчиларида ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини янада оширди.

Text to speech