Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАР УЧУН ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР

Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини уйғотишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 февраль куни Избоскан туманидаги уюшмаган ёшлар ҳамда болалар шаҳарчасида истиқомат қилаётган тарбияланувчиларни жалб қилган ҳолда “Ҳарбий қисмда бир куним” шиори остидаги очиқ эшиклар куни ўтказилди.

Ташриф буюрган иштирокчилар томонидан давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланган ушбу тадбир, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари билан давом этди. Шунингдек, қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар билан таништириш жараёнида ёшларни қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан ҳаётий мисоллар билан тушунчалар берилди.

Тадбирнинг иккинчи босқичида Маънавият ва маърифат марказида “Буюк сиймолар номи барҳаёт” шиори остида тадбир ўтказилиб, Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Бу каби тадбирлардан кўзланган мақсад шоҳ ва шоир Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, буюк саркарда Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди каби аждодларимиз қолдирган бой ва маданий меросни кенг тарғиб қилиш, уюшмаган ёшлар орасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида садоқат ва фидойилик билан хизмат қилишга тайёр бўлган матонатли, мард ва билимли ташаббускор ёш авлод вакиллари заҳирасини яратишдан иборатдир.

Text to speech