Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАР ВА АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФА

Бугунги кунда мамлакатимизнинг турли жабҳаларида аёллар фаоллигини кузатишимиз мумкин. Оила таянчи бўлиш билан бирга жамиятда ўз ўрнини топишга интилаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамкор вазирликлар томонидан бир қатор тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Хусусан, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида Урганч шаҳрида жойлашган Миллий гвардия бўлинмасида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Мазкур ярмаркада шаҳар ва туманлардаги 30 га яқин корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд бўлган 120 тага яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.
Ярмаркада Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши масъул ходимлари иш билан банд бўлмаган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказиб, мутахассисликлари бўйича ишлаш учун кўрсатмалар бердилар. Ярмарка давомида 8 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

Text to speech