Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАРНИ БИР МАҚСАД САРИ БИРЛАШТИРГАН СПОРТ ТАДБИРИ

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бугун Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан ИИБ, шаҳар ва туман ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган ёшлар ўртасида 5 километр масофага югуриш марафони ҳам айнан шу йўналишга қаратилди.

Ушбу спорт тадбирида  ёшларнинг дам олиш кунини мазмунли ўтказиш, улар орасида соғлом ахлоқий-руҳий муҳитни қарор топтириш, жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишларига шароит яратиб берилди.

Мазкур марафон “Ким Ватанга содиқ бўлса мендурман ўша!” шиори остида ташкиллаштирилиб,  унда Миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари, ҲТИ курсантлари ҳамда Темурбеклар мактаби ўқувчилари,  Миробод тумани фаол ёшлари, Тошкент шаҳридаги уюшмаган ёшлар шунингдек, Бахт шаҳридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларидан иборат жами 400 га яқин иштрокчилар белгиланган масофани босиб ўтишди.

Тадбир якунида марафон ғолиблари ва фаол иштирокчиларга шунингдек, юқори кўрсаткичга эга бўлган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech