ЁШЛАРНИНГ ТУЛПОРЛАРГА БЎЛГАН МЕҲРИ ОРТМОҚДА
Бугунги кунда юртимизда Қорабайир зотли отлар кўпайтирилиб, от спорти янада оммалаштирилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишларни амалиётга кенг тадбиқ этиб, тарғиб қилишда, айниқса ёшларни жалб этишда эса Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ёшларнинг дам олиш кунларини мароқли ўтказиш мақсадида куни кеча Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари фарзандлари билан Термиз туманидаги "отчопар" майдонида парваришлаб келинаётган тизимнинг хизмат отлари билан яқиндан танишиш учун ушбу ҳудудга ташриф буюрдилар.
Бу жараёнда ўғил-қизларга отларни парваришлаш, унларни миниш қоидалари ва отлар билан боғлиқ миллий ва замонавий спорт турлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.
Учрашув давомида ҳар бир иштирокчи отларни катта иштиёқ билан миниб кўришди. Бу эса уларда отларга бўлган меҳр ва қизиқишини ортишига сабаб бўлди.