Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Евроосиё лигаси "Maxima Masters Team Competition" турнирида Ўзбекистон чавандозлари ғолибликни қўлга киритди.

Жорий йилнинг 4 август куни Евроосиё лигаси "Maxima Masters Team Competition" турнирининг финал босқичи, мусобақанинг биринчи кунида спортчиларимиз Қурбонов Бекзод икки фазали маршрутда "Дерливанг" деб номланган отида 130 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш йўналишида ғалаба қозонди ва биринчи ўринни эгаллади, шунингдек, юртдошимиз Туякбаев Нуржон "Ланселота" номли отда 140 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш йўналишида юқори натижани қўлга киритди.
Мусобақанинг иккинчи куни ҳам спортчиларимиз учун муваффақиятли бўлди. 125 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш йўналишида Ғозиев Баҳромжон "Леди " исмли отда бронза медалини қўлга киритди. Тўсиқ баландлиги 150 см бўлган Гран-при йўналишида спортчимиз Туякбаэв Нуржон "Ланселота" исмли жанговар оти билан энг яхши кўрсатгични намойиш этди,аммо кичик хатолари бўлганлиги боис, кумуш медалига муносиб кўрилди. Мазкур мусобақада 23 нафар иштирокчи ғалаба қозониш учун кураш олиб борди ва атиги 4 кишига совринлар насиб қилди.
Иванова вилоятида " Horseka" КСК базасида 6 ёшли отлар билан бўлиб ўтган "Maxima Masters Eurasia Team Sompetition" турнирларининг якуний қисми, тўсиқларнинг баландлиги 120 см бўлган беллашув рақибларимиз ғалабаси билан якунланди. 120 см ( 6 ёшли ёш отлар) йўналишидаги энг юқори натижа спортчимиз Хуршидбек Алимжановга тегишли бўлиб,у "Ластиж Шок"номли оти билан ғалаба қозонди. Шунингдек, кумуш медалини ҳам юртдошимиз Азам Толлибоев "Класс Х "деб номланган отида қўлга киритди.
Мусобақанинг финал босқичида 125 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш йўналишида "Леди "лақабли отда Баҳромжон Ғозиев ғолиб бўлди.
Москвада бўлиб ўтган мусобақада жамоамиз кумуш медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Умумий Евроосиё лигаси турнири бўйича бўлса, биринчи ўринни эгаллаб, Кубок соҳиби бўлишди.
Биз ғолибларимизни юқори натижа билан самимий қутлаймиз ва жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Барселонада ( Испания ) бўлиб ўтадиган Жаҳон кубоги мусобақасида омад ва зафарлар тилаймиз.

Text to speech