Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ФАОЛ АЁЛЛАР – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

“Менинг энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш. Сизларнинг кўзингиздаги ишончни, умидни кўриб бахтиёр инсонман. Аёлларни қанча рози қилсак, Яратган бизга куч-қудрат, юртимизга тинчлик-осойишталик беради...”

  Ш. Мирзиёев

  Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга қаратилган ишлар бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

 Жорий йилнинг 21 январь куни Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси полковник Н.Муинова томонидан Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчи аёллар билан ўтказилган семинар-йиғилиш айнан шу мавзуга қаратилди.

Тадбир давомида Миллий гвардия масъул ходималари томонидан  маҳаллалар кесимида фаоллар билан ҳамкорликни кучайтириш орқали хотин-қизларнинг  муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш каби ишларни манзилли йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур йиғилишда полковник Н.Муинова томонидан Миллий гвардия Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ва унинг бошланғич ташкилотлари ҳамда хотин-қизлар томонидан жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган ютуқлар таъкидлаб ўтилди.

Шу билан биргаликда, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда, жамоада ҳамда хизматда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш борасида муаммо ва камчиликлар мавжудлиги айтиб ўтилди ҳамда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама этилди.

Келгусида хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар кўриш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларга юридик маслаҳатлар бериш механизмини такомиллаштириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш, фарзандларини мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига жойлаштирилишида амалий ёрдам кўрсатиш, турмуш ўртоқларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда эришилаётган натижалар хусусида ҳам сўз юритилди.

Йиғилиш давомида муҳокама қилинган масалалар бўйича хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари бошланғич ташкилотлар раисларининг мазкур борада амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари эшитилди ва келгусида режалаштирилган чора-тадбирлари юзасидан топшириқлар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши

 

Text to speech