Фарғона минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 17 август куни Қўриқлаш бўлинмаларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш бўйича сафдор ходимлари ва ҳарбийлаштирилган қоровуллик бўлинмалари ишчи-хизматчиларига бошланғич тайёрлаш ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаганликлари учун сертификатлар топширилди.
Тадбирда минтақавий ӯқув марказлари раҳбарияти сўзга чиқиб, тингловчиларга тарихий, маънавий ва сиёсий нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга бўлган ориятини ғурур ва садоқатини ҳамма нарсадан устун қўядиган йигитлик шаъни, ору номусини ўртага қўйиб, ўз зиммасидаги масъулиятли ва шарафли вазифани адо этишга бел боғлаб аҳду паймон қилиш маросими эканлигини таъкидлаб ўтди.