Фарғона вилоятида адашиб қолган қизча ота-онаси бағрига соғ-омон қайтарилди
Жорий йилнинг 17 февраль куни соат тахминан 18.00 ларда фуқаро Р.М Ислом Каримов номидаги санъат саройи ҳудудида хизмат олиб бораётган "Қўриқлаш" бўлими ходимлари ёнига келиб, боғда бир қизча адашиб юрганини ва боланинг яқинларини топишда амалий ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган.
Дастлабки суриштирув ишларида 9 ёшли Ф.M. ота-онаси билан Фарғона туманидан вилоят марказига келиб, адашиб қолганлиги аниқланган. Ходимларнинг тезкор ҳаракати туфайли қизалоқнинг ота-онаси топилди ва Ф.М соғ-омон яқинларига топширилди.