ФАРҒОНА МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗИДА НАВБАТДАГИ 45 НАФАР БИТИРУВЧИЛАРГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, мол мулкларни ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт шароитларни яратиш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган 45 нафар тингловчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.
Бундан ташқари ўқув йиғини давомида турли танловлар ва спорт мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар Марказ бошлиғи томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.